Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЁМҒИРЛИ ЎРМОНЛАР. Малайзиядаги булутли Кинабалу

ЁМҒИРЛИ ЎРМОНЛАР. Малайзиядаги булутли Кинабалу

Амазон ёмғирли ўрмонларининг ички тарафидаги бир қисми – Амазон кўрфазининг энг хилма-хил бурчакларидан биридир. Бир гектар ўрмон одатда 250 та катта дарахтларни ўз ичига олади.

Дунё бўйлаб ёмғир ўрмонлари — Ғарбий ва Марказий Африка, Жанубий ва Марказий Америка, Индонезия, Жануби-Шарқий Осиё ва Австралия – Антарктикадан ташқари ҳар бир қитъада топилади. Улар ҳаётий муҳим аҳамиятга эга  — биз нафас олаётган кислороднинг кўпи ва сайёрамиз бўйлаб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ярми учун яшаш муҳитини таъминлайди.

Ёмғир ўрмонларининг турлари

"Ёмғир ўрмонлари" атамаси кенг таснифга эга. Одатда, ёмғир ўрмонлари экватор атрофигача чўзилган узун бўйли, кенг кўламли ўткир дарахтлар билан қопланган, гуллаб-яшнаган, нам, сўлим, иссиқ жойлар бўлади. Буюк Британия Энциклопедиясига кўра, бу жойлар 70 дюм (1800 миллиметр)дан кўпроқ ерни эгаллайди. Муссон, Мангров сингари турли хил мўтадил ўрмонлар ёмғир ўрмонлари хисобланади.

Шунингдек, соғлом тропик ўрмонлар игнабаргли ёки кенгқамровли дарахтлардан иборат ва мўътадил зоналарда жойлашган бўлади. Уларда ёққан катта миқдордаги ёмғирлар туфайли, ушбу ўрмонлар ҳам ёмғирли ўрмондек бир хил кўринади. “Мангрове” тропик ўрмонлари, номидан кўрингани каби мангрове дарахтлари у ерда бисёр. Бу дарахтлар фақат дарёлар океанни учратадиган шўрроқ сувларда ўсади.

Мусон ёмғир ўрмонлари ҳам "қуруқ тропик ўрмонлар" деб номланади, чунки улар қуруқ мавсумга эга, тахминан 31 дан 71 дюмгача (800 мм дан 1800 мм) ерни эгаллайди. Қуруқ тропик ўрмонлардаги дарахтларнинг 75 фоизигача барги тўкиладиган бўлиши мумкин.

Энг кўп ёмғирли ўрмонлар жуда илиқ, ўртача ҳарорат кундуз мобайнида 86 даража, Фарангейт термометри бўйича (30 даража) ва тунги вақтда 68 даражададир.

Ёмғир ўрмонлари икки асосий майдондан ташкил топган. Юқори қисмининг узунлиги 98 футдан 164 футгача (30-50 метргача) бўлиши мумкин ва у “чодир” деб номланади, дарахт ва узумларнинг тепаларида жойлашган бўлади.  Ушбу юқори қисми қирққулоқ, гуллар, токлар, дарахт таналари ва ўлик баргларни ўз ичига олади. Баъзи хайвонлар ўша “чодир” га ўрнашади, камдан-кам ерга етиб келади. Британия Энциклопедия маълумотларига қараганда,  ушбу хайвонларнинг баъзилари, яъни: маймунлар, учувчи олмахонлар, ўткир панжали ёғоч чўқувчи қушлар саналади.

Ёмғир булутли ўрмон: Малайзиядаги Кинабалу

Ҳайвонлар ва ўсимликлар

Ёмғир ўрмонлари — бу кўплаб ўсимлик ва ҳайвонларнинг уйидир. "Nature Conservancy"га биноан, 4 миллион квадрат метр (2,560 гектар) тропик ўрмон майдони 1500 гулли ўсимликлар, 750 та дарахтлар, 400 та қушлар ва 150 келебек турини ўз ичига олади. Фақатгина Амазон ёмғирли ўрмонлари дунёда маълум бўлган турларнинг 10 фоизинигина ташкил қилади.

Ёмғир ўрмонларида яшовчи ҳайвонларнинг турига келсак, табиийки, "Ёмғирли ўрмонлари" ернинг бутун сирт майдонининг 2 фоиздан камроғини қоплайди, "Табиатни сақлаб қолиш" тадқиқотига кўра, ўсимликлар ва ҳайвонлар ернинг 50 фоизини ташкил этади. Мисол учун, каркидон, буғу, қоплон, горилла, шимпанзе, фил ва ҳаттоки айиқлар, бутун дунё бўйлаб ёмғир ўрмонларида тирик топилиши мумкин.

Ёмғир ўрмонларида кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар кашф этилган. Мисол учун, катта фонус паразити (“Thisma neptunis”), Борнео (Малайзия) нинг тропик ўрмонида 2018 йилда биринчи марта ҳужжатлаштирилганидан 151 йил кейин яна пайдо бўлди. Бу ўсимлик ер ости қўзиқоринларини сўради ва омон қолиши учун қуёш нурига муҳтож эмас. Чехия тадқиқотчилар гуруҳи 2018 йил 21 февралда “Phytotaha” журналида чоп этилган бир мақолада "Бизнинг билимларимизга кўра, бу тур фақатгина умумий турларининг ичида иккинчи топилишидир", деб ёзган.

Қолаверса, ҳайвонларининг баъзилари – ғайриоддийдир. Мисол учун, уларнинг кўпи, яъни, “тапир” – “антеатер” ва чўчқанинг аралашмаси каби кўринадиган сут эмизувчилар синфига киради. Шунинг билан бирга, у Жанубий Америка ва Осиёдаги ёмғирли ўрмонларда учраши мумкин бўлган ҳайвон туридир.

Моҳинур ҚОДИРОВА

Тайёрлади.