Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

 Йўқолган шаҳар —  Мачу Пикчуни биласизми?

 Йўқолган шаҳар —  Мачу Пикчуни биласизми?

Инканинг йўқолган шаҳри Мачу Пикчу — Жанубий Америкадаги энг муҳим археологик обьект бўлишидан ташқари, Перуда энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган сайёҳлик атракционларидан биридир. Кусконинг Инка пойтахтига яқин жойлашган бўлишига қарамасдан, шаҳар ҳеч қачон Испанларни забт этиш даврида кашф этилмаган. Бинобарин бузилмасдан, бирмунча шикаст етмай сақланиб қолинган. Мачу Пикчу (Қуечуа тилида "Қадимги тепалик" дегани) тоғни англатади “Яъни шаҳарга юқоридан назар”,  лекин унинг Сапа Инка номи билан аталиши ҳақида маълумотлар йўқ.

           Тарихий манбаларда ушбу шаҳар милоддан аввалги (1438 - 1471 йиллар) тўққизинчи Сапа Инка даврида Пачакути томонидан қурилган деб айтилади. Гарчи Мачу Пикчунинг барпо этилишидаги аниқ мақсад аниқланмаган бўлса ҳам, Сапа Инка, ушбу шаҳар Инка сардорлари учун паноҳ топадиган, унинг сара ва сирли расмий шаҳри бўлишига ишонган. Урубамба дарёсидан икки минг фут баландликда жойлашган, пастдан кўринмас ва булут ўраб олган бу шаҳар саройлар, ванналар, ибодатхоналар, хавфдан сақлаш бинолари ва 140 та уйни қамраб олган бўлиб, уларнинг ҳаммаси яхши ҳолатда сақланиб қолган.

             Тахминан 5 квадрат километрни ташкил этувчи Мачу Пикчу 750 дан 1 200 кишига қадар бўлган аҳолини уй билан таъминлаган. Қолаверса, у шаҳарда амалга ошириладиган фаолиятлар билан боғлиқ майдонлар ёки бирмунча туманларни ўз ичига олади. Аниқроғи, шаҳар пастдан тепага поғона тарзида қурилган, бўлимлари мавжуд ва поғонадаги ҳар бўлимнинг ўз вазифаси бўлган. Булар Сапа Инка томонидан қурилган қишлоқ хўжалигидир, яъни поғона поғона бўлиб турадиган тоғ ёнбағирларидан иборат. Бу у ердаги майдон фақатгина ўсимликларни етиштиришга имкон бергани йўқ, балки тоғ барқарорлигини ҳам таъминлаган.

              Саноат майдони аҳоли томонидан талаб қилинадиган асбобларни ишлаб чиқариш ва сақлашга мўлжалланган бўлса, Урбан сектори аҳоли ва зодагонлар учун яшаш жойлари билан таъминлаган. Муқаддас ҳудудида эса диний бинолари бўлган.

            Энг таниқли бинолардан бири, ҳар йили ерни қуёш билан боғлаш учун ўтказиладиган диний маросимда фойдаланиладиган жой — "Қуёш устунини итариш" деб ҳам аталадиган Интиҳуатана ҳисобланади. Интихуатана Қуёш ибодатхонасининг бир томони ярим айлана тарзида табиий сув ости қоялари билан боғланган ҳолда қурилган. Шунингдек, ушбу майдонда "Учта ойналар" ва "Асосий ибодатхона" уйлари жойлашган.

            Энг муҳими шундаки, бу ердаги турли хил бино ва қизиқарли жойлар — гўзал ва атмосфера макони бўлишидан ташқари, дунёдаги энг жумбоқли ва энг қадимий шаҳарлардан бири эканлигини кўрсатади. Мачу Пикчу 1983 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва у "архитектуранинг ноёб асари, шунингдек, Инка цивилизациясига  тенги йўқ далил", деб тасвирланади.

Моҳинур ҚОДИРОВА
тайёрлади.