Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи якунланди

 “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи якунланди Сирдарё Педагогика касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Суғдиёна Вохидова ўзининг “Ҳаракатланувчи китоблар” лойиҳаси билан иштирок этди. Ушбу лойиҳа Мактабгача таълим муассасаларида ва бошланғич синф ўқувчилари ўртасида кенг фойдаланиш режалаштирилган.

— Танловда тўсиқларни автоматик тарзда сезувчи автомабилларим билан иштирок этмоқдаман, -дейди Ширин Энергетика касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Умар Эргашев — Бу лойиҳам доирасида ҳар қандай тўсиқларни автомабиллар автоматик тарзда сезади, светафорда қизил чироқлар ёнса автоматик тўхтайди. Бу йўл қоидасини бузилиш ҳолатларининг олдини олади.

Натижаларга кўра, 1-ўринни Умар Эргашев, 2-ўринни Сайидамирхон Сайидов, 3-ўринни Суғдиёна Вохидовалар эгаллади. “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи” деб Азизбек Тўйинов топилган бўлса, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи” номинацияси бўйича Мансур Келдиёров тақдирланди. “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи” деб Дилдора Алибоева, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” йўналишида Асадбек Турсунқуловлар алоҳида эътироф этилди.

Ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Элёр Жўраев,

O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли