Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЁШ ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАР ЗАХИРАГА ОЛИНДИ

ЁШ ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАР ЗАХИРАГА ОЛИНДИ

Бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида рўй бераётган туб ўзгариш ва ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши юртимизнинг бугунги ташқи ва ички сиёсати йўналишларини тушунадиган, таҳлил эта оладиган ёш ва ташаббускор кадрларни тақозо этади.





Шу маънода, Гулистон давлат университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйиш, вилоят, туман, шаҳар партия ташкилотлари Ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун танлаш, уларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш, ёшларни сиёсий тадбирлар ва сайловолди жараёнларига кенг жалб этиш каби мақсадларни ўзида бирлаштирган “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Д.Нурмуҳамедов томонидан ёшларни партия атрофида бирлаштириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали бўлажак депутатлар ва сиёсатчи-етакчилар захирасини шакллантиришга қаратилган тақдимоти давомида битирувчиларга партиянинг фаолияти, устав ва дастурлари билан яқиндан таништирилди ҳамда уларни партия ташкилотларида амалиёт ўташга ҳамда ишга таклиф этди.



Лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши билан Гулистон давлат университети билан меморандум имзоланди ва тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 22 нафар битирувчи йигит-қизлар партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

 

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири