Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Ёш китобхон” танлови эндиликда низом асосида давомли равишда ўтказилади

“Ёш китобхон” танлови эндиликда низом асосида давомли равишда ўтказилади

Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали орқали маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ “Ёш китобхон” танлови эндиликда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган низом асосида давомли равишда ўтказилади.

 Низомда:

–  алоҳида номинациялар бўйича танловлар ташкил этиш;

–  2018 йилги танловларни Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Бердақ сингари мутафаккирлар ижоди ва фаолияти, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, шунингдек, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш” каби халқ достонлари бўйича ўтказиш;

– кейинги танловларни даврлаштирган ҳолда давом эттириш учун тегишли рўйхатларни шакллантириш;

– танлов ғолибларини мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, хусусан, республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган қатнашчиларни енгил автомобиллар билан тақдирлаш, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ва фаол иштирокчиларни ҳам муносиб рағбатлантириш чоралари назарда тутилади.