Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

Ёш оилаларга бериладиган кредитлар қай тартибда олинади?

Ёш оилаларга бериладиган кредитлар қай тартибда олинади?

           Саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида қуйидагича жавоб берилади:

           Ёш оила тоифасига – эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) киради.

         Мустақил ҳаётни бошлашга кўмаклашиш учун ёш оилаларга имтиёзли асосда ипотека, истеъмол ва микрокредитлар ажратилади:

  • Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда микрокредит;
  • Сотиб олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити. Ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари 15 йилдан кам бўлмаган муддатга, уч йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;
  • Истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун жисмоний шахсга истеъмол кредити ажратилиши мумкин.

        Ёш оилаларга ипотека, истеъмол ва микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида ажратилиши белгиланган.

        Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорларда берилади:

  • якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва сотиб олиш учун - энг кам ойлик иш хақининг 3000 бараваригача;

Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун - энг кам ойлик иш хақининг 2500 бараваригача ажратилади.