Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

Ёшлар иттифоқи 1000 нафардан ортиқ ёшларни Молия вазирлигидаги бўш иш ўринларига тавсия қилди

Ёшлар иттифоқи 1000 нафардан ортиқ ёшларни Молия вазирлигидаги бўш иш ўринларига тавсия қилди

         Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида бир қатор соҳалар каби Молия вазирлиги тизимидаги камчиликларни ҳам очиқ кўрсатиб ўтган эди.

         Давлатимиз раҳбарининг танқидидан сўнг Молия вазирлиги тизимидан 500 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди. Бўш иш ўринларини инновацион ғоя ва фикрга эга, замонавий технологияларни яхши ўзлаштирган, иқтидорли, Ватанни севадиган ёшлар билан тўлдириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва иқтисодиёт йўналишидаги олийгоҳлардан номзодлар тавсия этиш бўйича амалий ёрдам сўралди.

         Молия вазирлигидан олган маълумотларга асосланиб, ЎзАнинг хабар беришича,  бугунги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий кенгашлари томонидан Молия вазирлиги тизимида ишлаш истакларини билдирган 1000 нафардан ортиқ номзодлар рўйхати тақдим этилган.

       Тақдим қилинган номзодлар ичидан биринчи навбатда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Натижада Молия вазирлиги марказий аппаратида 101 нафар, ҳудудий молия органларида 296 нафар, жами 397 нафар ёшлар амалиёт ўташга жалб қилинди. 

         Амалиёт якунлари бўйича иқтидорли ёшларни вазирлик кадрлар захирасига киритиш ҳамда иш билан таъминлаш режалаштирилган.

        Молия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан қолган номзодларни ишга қабул қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.