Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЮКСАЛИШ КАФОЛАТЛАРИ

ЮКСАЛИШ КАФОЛАТЛАРИ             Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев миллий парламент палаталарига йўллаган Мурожаатномасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилган улуғвор ишларни ҳар томонлама таҳлил қилиб, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да мўлжалланаётган юксак марраларни яққол кўрсатиб берди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда мамлакатни модернизация, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва ижтимоий ҳаётни янгилашда қўлга киритилган энг муҳим натижа халқимиз фаровонлиги ҳамда ҳаёт даражасининг ошгани эканлигини алоҳида таъкидлади. Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаатларнинг асосий қисми турмушимизнинг тугалу гўзаллигини таъминлаётган азиз хотин-қизлардан келиб тушаётгани, жамиятимизда аёлларни малакали иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш янги йилдаги асосий йўналишлардан бири бўлиши зарурлиги уқтирилди. Мамлакатни ривожлантириш параметрлари ва аҳолини иш билан таъминлаш кўрсаткичларини эълон қилишда қўшиб ёзишларга йўл қўйилгани қаттиқ танқид остига олинди. Жумладан, шу йилнинг ўтган даврида мамлакат бўйича 336 минг янги иш ўрни яратилгани таъкидланди. Аввал ушбу кўрсаткич бундан бир неча баравар кўп бўлган нореал рақамлардан иборат эди.

Президентимиз халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан, саноат, аграр, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сервис соҳасида белгиланган дастурларга батафсил тўхталди. Айниқса, биз тадбиркорлар учун яратилган бизнес муҳити, солиқ имтиёзлари ва банк кредитлари учун мингдан минг раҳмат айтамиз. Диверсификация дегани амалда, мисол учун, бизнинг вилоятимизда ёрқин кўзга ташланмоқда. Бошқа тармоқлар билан бирга туризм ривожига ҳам кенг йўл очилмоқда. Бу борада Мурожаатномада қайд қилинган коммуникация янгиликлари, “Тошкент–Бухоро–Хива” замонавий темир йўл йўналиши муҳим аҳамият касб этади.

Мурожаатномада миллий парламент ва маҳаллий кенгашлар, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини юқори савияга кўтариш вазифаси қўйилди. Бундан англашиладики, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси янги йилда асосий электорати бўлмиш тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар ҳаётига янада чуқурроқ кириб боради. Қўллаб-қувватловчи функциясини янада бойитади.

Арслон ҚАЛАНДАРОВ,

“Миниаккумлятор” масъулияти
чекланган жамияти раиси,

Хоразм вилоят
Кенгаши депутати