Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Юлдуз Усмоновага тикув машинаси берилди

Юлдуз Усмоновага тикув машинаси берилди

O‘zLiDePнинг Бухоро вилоятидаги ишчи гуруҳи томонидан Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ва “Ростгўй” МФЙда ўтказилган  учрашувлар чоғида  аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига  алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда ушбу маҳаллаларда жами 8 170 нафар киши истиқомат қилади. Ушбу ҳудудларда 5 та фермер хўжалиги, 57 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Партия фаоллари жами юзта хонадонда бўлиб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишдилар.

Мулоқотлар давомида мавжуд муаммолар юзасидан 11 та масала кўтарилган бўлса, уларнинг аксарияти ҳал этилди. Мисол учун туманнинг Лабирўт қишлоғидаги кам таъминланган оилаларда яшовчи Замира Облобердиева, Холида Чориева ва Барчиной Азизоваларга, шунинг­дек, Ростгўй қишлоғидаги эхтиёжманд аёллардан Юлдуз Усмонова, Маҳлиё Худойбердиева, Наргиза Бақоеваларга тикув машиналари берилди. Партия фаоли бошқараётган “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонасида 42 нафар аёлга бепул ўқиш имконияти яратилганлиги уларнинг  келгусидаги  тадбиркорлик фаолиятлари талаб даражасида бўлишида муҳим аҳамият касб этиши ўз-ўзидан аён.

  “Ростгўй” МФЙда болалар боғчасини ташкил этиш бўйича тушган таклифлар  ўрганилиб, ушбу  масалани ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ишчи гуруҳи саъй­-ҳаракатлари натижасида 10 нафар фуқарога “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг истеъмол кредитини олишга оид тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгаши депутати М. Раҳматова кўмагида “Соктари” МФЙ  ҳудудида “Феруз Бехруз” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади ва  шу тариқа   18 та  янги иш ўрни яратилди.  Эндиликда  ушбу  корхона ихтиёридаги 8 та енгил автомобилда йўловчиларнинг оғири енгил, узоғи яқин  қилинмоқда.