Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

Юқори малака ва иш стажига эга педагог маоши кескин ошади

Юқори малака ва иш стажига эга педагог маоши кескин ошади
        Айни пайтда ўқитувчилар тоифасини ҳимоя қилиш ва янги тоифа бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги давлат инспекцияси томонидан ҳар беш йилда бир марта пуллик асосда маълум синовга кўра амалга оширилади. Аммо оддий мутахассис ва олий тоифали ўқитувчига тўланадиган ҳақ орасидаги фарқ атиги 22 фоизни ташкил этади. Бу ҳам бир томондан адолат мезонларига тўғри келмайди. Бу ҳақда ЎзА ёзди.
 
       Миллий матбуот марказида ташкил этилган очиқ мулоқот давомида Халқ таълими мутасаддилари айни пайтда мазкур масала юзасидан тегишли таклифлар тайёрланаётганини маълум қилди. 
 
        Ушбу таклифлар инобатга олинса, мактабларда дарс бераётган оддий мутахассис билан иккинчи, биринчи, олий тоифали ўқитувчига тўланадиган ҳақ орасида сезиларли даражада фарқ вужудга келади. Юқори малака ва иш стажига эга педагог маоши кескин ошади. Бунда директор фонди ҳисобидан тўланадиган устамалар умумлаштирилади. Яъни, устамани директор белгиламайди. Ана шунда тажрибали, яхши ўқитувчиларнинг обрў-эътибори, қадр-қиммати ҳам юқори бўлади.