Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Юзма-юз мулоқотлар давом этяпти

Юзма-юз мулоқотлар давом этяпти
Президентимиз ташаббуси билан кун сайин оммалашаётган ўзига хос тамойил – 5 та муҳим ташаббус ижросини жойларда таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш, электоратимиз вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, айниқса, аҳолини ишбилармонлик ва ишчанлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этиш бугунги кундаги масъулиятли вазифалардан ҳисобланади 
Одамлар билан бевосита мулоқот қилиш, ҳудудларда учраётган айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолар бартараф этилишига кўмаклашиш O‘zLiDeP фаолиятининг ҳам асосий йўналишларидан бирига айланган. Зеро, сиёсий куч амалий ишлари билангина ўзига билдирилаётган ишончни оқлаши мумкин. 
Шу кунларда O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг ҳудудий ташкилотлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари бу борадаги амалий ишларга катта эътибор қаратиш, аҳолининг турли қатламларига боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларнинг мақбул ечимларини топишга кўмаклашиш мақсадида мамлакатимизнинг барча бурчак­ларида мулоқотларга киришдилар.
Газетамизнинг кейинги сонларида ана шундай учрашув ва суҳбатларда ўртага ташланган ҳаётий масалаларнинг қай тарзда ҳал этилганлиги ва бошқа мавзулар юзасидан тайёрланган мақола ва репортажларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.