Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Зарафшонлик ихтирочи қиз: изланишлар бесамар кетмади

Зарафшонлик ихтирочи қиз: изланишлар бесамар кетмади

Навоий вилоятининг шимолида жойлашган Зарафшон шаҳрини чўл бағрида яралган гулдастага қиёслаш мумкин. Саноат, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари ривож топиб бораётган ушбу манзилда яшаётган аҳоли давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланаётгани ҳудуд иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Айниқса, ёшларнинг бу борада эришаётган ютуқлари, илм-фан соҳасида тинимсиз изланаётганлари, тадбиркорлик орқасидан янги иш ўринлари яратаётгани кишини қувонтиради.

Ана шундай ёшлардан бири Зарафшон кончилик энергетикаси касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳноза Алиқуловадир. У  Зарафшондаги табиий ерости маъданлари устида иш олиб борди. Изланишлари эса бесамар кетмади. Қимматбаҳо валлостонит минерали конлари борлигини аниқлади. Валлостанит — радиотехника, электротехника соҳаларида муҳим хомашё саналиб, Жанубий Корея, Германия, АҚШ мамлакатларида кенг қўлланилади.

Ушбу лойиҳаси билан май ойида пойтахтимизда ўтказилган “Ихтирочи хотин-қизлар инновацион ҳафталиги”да қатнашиб, “Энг ёш ихтирочи” номинациясининг ғолиби бўлди.

– Фақат қимматбаҳо конни топиш ва уни хорижга сотиш билан иш битмайди, – дейди Шаҳноза Алиқулова. – Ушбу ноёб маъданни қайта ишлаш орқали янги корхона ташкил этиш, олинадиган даромад миқдорини ошириш, ва муҳими, юзлаб янги иш ўринлари яратиш мумкин. Шунинг учун устозларим билан бирга изланишларни давом эттиряпман. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган “Yoshlar – kelajagimiz” дастури мен каби интилувчан ва изланувчан ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим асос бўлмоқда. Мазкур дастур доирасида ҳудуд ёшларининг ғоя ва интилишлари рўёбга чиқишига туртки бўлмоқда.

Ҳа,  Шаҳноза Алиқулова ҳудуддаги кенг имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда илмий изланишлари ҳамда замонавий технологияларни илм ва амал уйнғунлигида олиб бораётгани истиқболдан далолат.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,
“XXI asr” мухбири