Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Зардўзликдан зар топаётганлар

Зардўзликдан зар топаётганлар

Қадимда зардўзлик билан асосан эркаклар шуғулланган бўлса, эндиликда хотин-қизларнинг севимли машғулотига айланди. Бу машаққатли ишнинг уддасидан чиқиш осон эмас. Масалан, битта гулни тикиш учун зарли ип ўтказилган игна матодан тўрт минг марта ўтади.

Самарқандлик Зулхумор Зоҳидова ана шундай машаққатли ҳунарни эгаллаб, унинг ортидан зар топаётганлардан. Момомерос касбни фарзандларига ўргатди, шогирдлар тайёрлади. У тиккан зардўзи тўнлар дунёнинг сайқали бўлмиш Самарқандга келган не-не нуфузли меҳмонларга туҳфа қилинган.

– 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитга Япония ва Хитойда ишлаб чиқарилган 5 та тикув машинаси олдик, – дейди у. – Энди либосларга безак беришда ишлатиладиган зарли гулларни ўзимиз тайёрлаяпмиз. Авваллари Дубайдан келтирилган тайёр маҳсулотни матога босардик. Ишимиз янада осонлашди. Зардўзликдан ташқари буюртма асосида миллий либослар ҳам тикаяпмиз. Яқинда биз тайёрлаб берган милий либосни америкалик келин-куёв тўйида кийишди. Ҳозирда испаниялик ва исроиллик юрткезарларнинг буюртмаси устида ишлаяпмиз. Исроиллик ҳавасманднинг илтимоси билан чимилдиқ ҳам тикиб бердик.

Ишбилармон, O‘zLiDeP фаоли Зулхумор Зоҳидова юзлаб шогирдлари билан зардўзи тўн, салла, ёстиқ жилдлари, тасвир акс этган гилам, чимилдиқ, пардалар тайёрламоқда.

Муҳаббат РАВШАНОВА,

“XXI asr” мухбири