Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Спорт

Соғлом ёшлар — миллат келажаги

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутати, тадбиркор Улуғбек Ниязов саъй-ҳаракати билан Сайхунобод туманида барпо этилган замонавий спорт мажмуаси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб  этмоқда. Яқинда бу ерда O`zLiDeP фаоли, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Шоира Шаматова ташаббуси билан таэквондо (ИТФ) бўйича ўсмир ўғил-қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди. Унда 11 та туман ва шаҳардан келган 60 нафардан зиёд бўлажак чемпион иштирок этди.

«... Спорт шаҳрига айланмоқда»

Марғилонда қурилиб битказилган янги спорт мажмуасининг очилиш маросими ўзига хос байрамга айланди.

Шамсиддин — жаҳон чемпиони!

Грецияда шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳслари ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов ғалабаси билан якунланди.

Кураги кураш гиламига тегмади

Эроннинг Хуррамобод шаҳрида ўзбек кураши бўйича ўтказилган Х жаҳон чемпионатида дунёнинг элликдан зиёд мамлакатидан икки юздан ортиқ спортчи ғолиблик учун беллашди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган полвонларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртимиз халқаро турнир ғолиби

Грецияда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўтказилган нуфузли турнирда ҳамюртимиз Влада Екшибарова муносиб иштирок этди.

Олимпия йўлланмаси — нақд

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Индонезияда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ольга Умаралиева олтин медални қўлга киритиб, Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.

Саҳифа 4 - 19

Joomla