Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Спорт

Равшан Эрматов — энг кучли ҳакамлар сафида

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2014 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши футбол ҳакамлари рўйхати эълон қилинди. Унда 37 балл жамғарган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бешинчи ўринни эгаллади.

Мақсад — қитъада биринчи бўлиш!

Эртага Австралияда Осиё Футбол конфедерациясининг (ОФК) энг йирик мусобақаси — қитъа кубоги баҳсларига старт берилади.

16 та терма жамоа иштирокида ўтказиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам етакчилар қаторида бош соврин учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон-Баҳрайн — 17:0

Келаси йил Хитойда футбол бўйича қизлар (U-16) ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушган қизларимиз рақиб дарвозасига 17 та жавобсиз тўп киритишга муваффақ бўлдилар.

Юртимизда яна 1706 та спортзал қурилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори  билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2021 йилга қадар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини қайта қуриш, капитал таъмирлаш ва зарурий анжомлар билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳамда имтиёзли хорижий кредит ва грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари ҳисобига  1706 та янги спорт залини барпо этиш режалаштирилди.

Биринчи ўрин — бизники

Боку шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган ҳолда биринчи ўринни банд этди.

«Рио-2016»нинг дастлабки йўлланмалари

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида яхши натижаларни қайд этган спортчиларимиз биринчилар қаторида 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни нақд қилиб қўйдилар.

Саҳифа 7 - 19

Joomla