Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Спорт

Ватанпарварлик, ирода ва матонат

Ўн икки маротаба қитъа рекордини янгилашга замин яратди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган II ПараОсиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида фахрли бешинчи ўринни банд этдилар.

Инчеон қўлга киритилган медаллар

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси шафеълиги остида ўтказилган Осиё ўйинларида шоҳсупага 44 маротаба кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритилган медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобда тўққизинчи ўринни банд этдилар.

Ўсмирларимиз — биринчи

Таиландда футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи турида шимолий кореялик тенгдошларига қарши тўп сурган ёш спортчиларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, «С» гуруҳида биринчи поғонага кўтарилдилар.

Тошкентдаги тарихий чемпионат

Пойтахтимизда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда

Шу ўринда ушбу нуфузли мусобақани ўтказиш бежиз бош кентимизга ишониб топширилмаганини айтиб ўтиш лозим. Зеро, бундан аввал спорт кураши бўйича катталар (1998 ва 2011 йилларда ўтказилган) ва ўсмирлар (2010) ўртасидаги Осиё чемпионатлари, шунингдек, 2000 ва 2004 йилги Олимпия ўйинлари доирасидаги саралаш баҳсларига мезбонлик қилган Тошкент бу борада анча тажриба тўплашга эришганди. Шунинг учун ҳам Халқаро спорт курашлари ассоциацияси — FILAнинг бундан тўрт йил аввал ўтказилган Конгрессида чемпионатни қабул қилишга даъвогарлик қилаётган 12 та давлат орасидан айнан Ўзбекистон танлаб олинди.

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II Олимпия ўйинларида ёш спортчиларимиз 4 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди

“Биз ўз олдимизга қўйган буюк марраларни эгаллаш йўлида кундалик ҳаётимизда амалга ошираётган, бутун дунё тан олаётган режа ва дастурларимиз, ўсиш суръатларимиз, кундан-кунга қиёфаси ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган гўзал ва бетакрор она юртимиз, энг муҳими, ривожланган мамлакатлардаги тенгдошлари билан тиллашув ва беллашувга тайёр бўлиб, тобора ҳал қилувчи куч даражасига кўтарилаётган сиз, азиз ёшларимиз, фарзандларимиз билан биз кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз”.

Эл-юрт эътиборидаги Эрматов

Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида дунё рекордини янгилашга эришган ҳамюртимиз Равшан Эрматов давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Шу муносабат билан «Олимпия шон-шуҳрати» музейида ташкил этилган тантанали тадбирда Р.Эрматовга, шунингдек, Президент совғаси — «Мalibu», унинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловга эса «Orlando» замонавий автоуловлари топширилди.

Саҳифа 8 - 19

Joomla