Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

Спорт

Кичкина деманг бизни...

Грециянинг Кавала шаҳрида тезкор шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган икки нафар умидли спортчимиз — Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ўз ёш тоифаларида тенгсиз деб топилдилар.

Наманган «Баркамол авлод»ни кутяпти

Маълумки, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан жорий этилган уч босқичли узлуксиз спорт тизими таркибига кирувчи — «Баркамол авлод» ўйинлари бу йил Наманган шаҳрида ўтади.

Куни кеча пойтахтимизда ана шу катта спорт байрамига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўғлонларимиз ярим финалда

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ўн нафар боксчимизнинг тўрт нафари мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Ўртоқлик учрашувлари кимнинг ким эканини кўрсатади

2015 йилнинг январида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига жуда жиддий тайёргарлик кўраётган футболчиларимиз жорий йилнинг май-октябрь ойларида олтита ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлдилар.

Дизинда 8 та медаль қўлга киритилди

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган XI қишки Паралимпия ўйинлари айни қизғин паллага кирди.

Баҳсларни кўтаринки кайфиятда бошлаган мезбонлар умумжамоа ҳисобида қайд этилган натижалар бўйича асосий таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдириб бормоқдалар.

«Австралия-2015» йўлланмаси қўлимизда

Кеча Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 2015 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳслари доирасида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушган ҳамюртларимиз 1:1 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этдилар.

Таъкидлаш жоиз: Миржалол қосимов шогирдлари меҳмонлар каби кейинги йил Австралияда ўтадиган қитъа чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритгандилар. Шундай бўлса-да, «Бунёдкор»да йиғилган минглаб мухлислари футболчиларимиздан чиройли ўйин, энг муҳими — уларнинг майдонни ғолиб сифатида тарк этишларини кутишганди. Бироқ воқеалар ривожи бошқачароқ тус олди.

Саҳифа 9 - 19

Joomla