Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

ОСИЁ ФУТЗАЛИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Бангкок шаҳрида йигирма ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида (U-20) тарихда илк бор Осиё чемпионати баҳслари старт олди. Унда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам ўз иштирокини бошлади.

Мазкур турнир доирасидаги илк учрашувда йигитларимиз мьянмалик тенгқурларига қарши майдонга тушиб, тарихий чемпионатни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлашди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мусобақада ҳамюртимиз Анатолий Рубаков бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳам иш олиб бориши кўзда тутилган.

16 май куни бошланган Осиё чемпионати 26 майга қадар давом этади.

Joomla