Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

ИСТИҚБОЛЛИ ИЗЛАНИШЛАР

Пойтахтимизда фаолият юритаётган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги
“EAST-WEST INVEST” қўшма корхонасида бугунги кунда 70 нафар юртдошимиз ишлаяпти. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кирувчи мазкур корхонада шу йилнинг биринчи чорагида 2 миллиард сўмлик маҳсулотлар – сухарик, чипс, маккажўхори таёқчалари ишлаб чиқарилди.
Корхона директори Музаффар Солижоновнинг таъкидлашича,  “EAST-WEST INVEST” озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш инвестицион дастурига киритилганлиги ҳам бежиз эмас. Айни пайтда фаолиятни янада кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, янги брендлар яратиш устида жиддий изланишлар олиб бориляпти.
Шунинг учун ҳам корхона маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёж нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам тобора ортиб бормоқда. Жорий йил давомида МДҲ давлатлари ҳамда Россия Федерациясига 2 миллион доллар ҳажмидаги юқори сифатли истеъмол маҳсулотларини экспорт қилиш, қўшимча 40 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Солижон ЗОИРОВ,
муаллиф олган сурат

Joomla