Faoliyat

Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АОКА раҳбарлигидан кетди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Интеллектуал мулк агентлиги истиқболдаги вазифаларни белгилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги мажлислар залида “2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилда кутилаётган натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказди.

Нукусда ҳарбий техникаларни темир йўл орқали ташиш бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди

Нукус темир йўл бекати, шахобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими томонидан гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби учун ҳарбий техника ва юкларни темир йўл орқали ташиш бўйича амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Устувор вазифа адо этилди. Сирдарё вилоятига сафарбар этилган ҳарбий хизматчилар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди

Шу йилнинг 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида техноген тусдаги фавқулодда вазият юз бериб, вилоятнинг Сардоба, Оқ олтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли яшаш манзиллари ва ҳудудлар сув ва кўчки остида қолди. Бинолар, йўллар, коммуникация тармоқлари вайрон бўлди, аҳоли вақтинча бошқа ҳудудларга эвакуация қилинди.