Jahon ayvonida

Ироқдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 30 нафардан ошди

Ироқда иқтисодий вазиятнинг оғирлашгани ва иш ўринларининг камлиги сабаб бошланган ва давом этаётган ҳукуматга қарши норозиликлар ва намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 33 нафарга етди, деб хабар берди «Коммерсантъ». Мингдан ортиқ одам турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Дональд Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари туфайли мазкур мамлакатга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади. ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнотида маълум қилинган.

Туркманистон – Малайзия Туркманбоши халқаро денгиз портидан биргаликда фойдаланади

Туркманистон ва Малайзия Қўшилмаслик ҳаракати доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад билан учрашуви якунида фикр билдирган, дейилади “Бугунги Туркманистон” агентлиги хабарида.

Бағдодда ҳаммаёқ тинч... эмас!

Ироқ пойтахти Бағдодда норозилик намойишларининг янги тўлқини бошланди. Жаҳон ахборот агентликлари хабарига кўра, намойишчилар пойтахтнинг асосий кўчаларини тўсиб, ҳаракатни тўхтатган.

Боливияда нималар бўлмоқда? (Шарҳ)

Эво Моралес истеъфога кетганидан сўнг Боливия сенатидаги мухолифат етакчиси, парламент юқори палатаси спикерининг иккинчи ўринбосари Жанин Аньес ўзини мамлакатнинг муваққат президенти, деб эълон қилди, дея хабар беради “Reuters”.