Nigoh

Бугун мамлакатимизда мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.

Тест натижалари бўйича аппеляция бериш тартибини биласизми?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга, деб ёзмоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Хусусий мулкка дахл қилган мансабдор шахс жавобгарликка тортилади

Хусусий мулк дахлсиз эканлиги конституциявий асосда белгилаб қўйилган. Аммо амалда мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг, тадбиркорларнинг хусусий мулкига ноқонуний муносабатда бўлиш ҳолатлари йўқ эмас.

Наманганда​ “MAN” ҳайдовчиси ўзи зарар етказган хонадоннинг уйини таъмирлаб берди​

Воқеа Тўрақўрғон туманининг Қатағон қишлоғида содир бўлди. Тунги соат иккилар атрофида ўзининг “MAN” автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган ҳайдовчи А.Х. катта йўл ёқасида яшовчи Ҳолмамат Қамбаровнинг тураржой биносига кириб кетади. Ҳайриятки, хонадон эгалари шу куни қариндошиникида меҳмонда бўлганлиги сабабли ҳеч кимга шикаст етмади.

«Ўзбекистон темир йўллари» Мустақиллик байрами муносабати билан чипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябрь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистондаги ўзгаришлар одамлар қалбида ҳаётга, келажакка катта умид уйғотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар ижроси билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. 1. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари хусусийлаштирилади. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек, давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида сотилади.

Хоразмда “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Урганч шаҳрида республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови ҳамда “Маънавият фестивали” нинг ташкилий жараёнларига оид матбуот-анжумани ўтказилди.