Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир

Тошкентда “Microsoft” мутахассислари иштирокида амалий машғулот ўтказилди

 Тошкентда “Microsoft” мутахассислари иштирокида амалий машғулот ўтказилди

             Пойтахтимизда “Microsoft” компанияси мутахассислари томонидан Халқ таълими вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимлари учун “Project Management Resource Kit” (PMRK) мавзусида икки кунлик семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарнинг биринчи куни британиялик тренерлар  Сара Манн ва Гарри Трейнорнинг “Project Management Resource Kit” (PMRK) мавзусидаги чиқишларидан бошланди. Унда мижоз, МSнинг локал гуруҳлари ва PMRK билан ишлаш, контекс созланма ва тузилмалари, мавжуд имкониятларни бошқарувга тўғри йўналтириш каби амалий машғулотлар олиб борилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида  логика, тузилиш тақсимоти стратегияси, педагогикада профессионал ривожланиш усуллари ҳамда Microsoft'нинг таълим учун яратилган сўнгги технологиялари ҳақида сўз юритилди.  Жумладан, таълим  соҳасида амалга оширилиши керак бўлган  режаларни келажакда қандай натижа беришини аналитик таҳлилини яратиш, амалиётга қандай татбиқ этиш кераклиги тушунтирилди. PMRK программасида қандай ишлаш ва ундан фойдаланиш кўрсатмалари иштирокчиларга тушунтирилди. Бу билимлар халқ таълим соҳасида катта самара бериши таъкидланди.

Соҳа вакиллари келажакда бу каби лойихалар кенг миқёсда давом эттирилишига келишиб олдилар.