Tuesday, May 30th

Last update07:38:55 AM GMT

You are here:

ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН НАТИЖАНИ БЕРАДИ

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими профилактика инспекторлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда маҳалла, корхона-ташкилотлар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.

– Профилактика куни давомида 17 нафар шубҳа уйғотган шахслар милиция таянч пунктларига келтирилиб, уларнинг 7 нафарига нисбатан маъмурий чоралар белгиланди, – дейди Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари Элбек Рустамов. – Бундай тадбирларимизда аҳолининг ҳушёрлигини ошириш, фарзанд тарбиясида лоқайдликка йўл қўймасликлари ҳақида бот-бот таъкидлаймиз. Чунки касални даволагандан кўра унинг  олдини олган афзал-да. Аммо юртимизда ҳалол меҳнат қилиб яшаш, турли соҳаларда ўзини кўрсатиш учун барча шароитлар яратилганига қарамасдан, қинғир йўллар билан қорин тўйғазишни “касб” қилиб олган кимсаларнинг борлиги кишини хавотирга солади. Худди шундай қинғирлик шу йилнинг 10 апрель куни туманимизнинг Искандар қўрғонида содир бўлди. Тунги соат 2:30да тўрт нафар номаълум шахс юзларига қора ниқоб кийган ҳолда, шу қўрғон ҳудудидаги хонадонлардан бирига босқинчилик жиноятини амалга оширишади. Ухлаб ётган уй бекаси уйғонганда унга пичоқ ўқталишади ва унинг икки миллион сўм пули ва 400 минг сўм қийматли уяли алоқа телефонини олиб, воқеа жойидан яширинишади. Ўз вақтида олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида бу разил ниятли шахслар ҳибсга олинди.

Учрашувда, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ўғирлик ва талончилик жинояти, унинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама этилди. Сўзга чиққанлар эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ўқув муассасалари, маҳалла ва оила ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, келгусида бундай иллатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама этишди.

Нуриддин АБДУЛЛАЕВ

Joomla