Янгиликлар

Сарҳад лочинларига муносиб туҳфа

Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучлар қудратини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида

ДТМ: Бу йил 50 ёшдан юқори 672 нафар абитуриент имтиҳон топширди

Республика бўйлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда. 13 август, сешанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда 12 август кунги тест натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.

Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

Шарқ тароналари XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида Штаб ташкил қилинган. Унда вилоят ҳокимлиги, иқтисодиёт, туризм ва коммунал соҳалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланади

Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир жойдан иккинчисига кўчиши, тўлов амалга ошириши ёки бошқа қизиқ нарсаларни топиши мумкин, бунинг учун эса, албатта, Интернет тармоғи зарур. Шундай экан, Интернетга кириш сайёҳнинг таассуротларини яхши ёки ёмон томонга ўзгартира олади.

Сирдарё вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказилади

Президентнинг хусусий мулкни ҳамоя қилиш бўйча фармонига кўар, 2020 йил 1 февралга қадар Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни апробация қилиш бўйича қуйидаги мақсадларда ҳуқуқий эксперимент ўтказилади:

ССВ тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашувга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеолавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Олий Мажлис делегацияси Бундестаг фаолияти билан танишмоқда

Сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент палаталари девонлари ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Германиянинг парламент назорати тажрибасини ва парламент қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш мақсадида Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди.