Thursday, May 25th

Last update04:49:24 AM GMT

You are here:

РОССИЯЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН БРИФИНГ

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш учун Россия Федерациясидан ташриф буюрган журналистлар учун брифинг ташкил этилди.


Оммавий ахборот воситалари вакиллари, аввало, партиямизнинг ташкил топиши тарихи ва бугунги кундаги фаолияти билан таништирилди. Сўнгра уларга жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ жараёнлар, унда O`zLiDePнинг иштироки, партиядан давлатимиз раҳбарлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури, ишлаб чиқилган сайловолди тарғибот услуб­лари, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган турли шаклдаги материаллар  (видеороликлар, тарқатма материаллар ва бошқалар) ҳамда мазкур муҳим кампанияда мамлакатимизда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар учун яратилган тенг имконият ва шарт-шароитлар хусусида муфассал ахборот берилди.

Шунингдек, меҳмонлар O`zLiDeP марказий сайловолди штаби фаолияти, партиянинг “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” томонидан олиб борилаётган ишлар борасида ҳам муайян тасаввурга эга бўлдилар.

Брифинг дўстона руҳда кечди.

Ўз мухбиримиз

Joomla